Зира чой дамлаш: Зиранинг фойдалари

Содержание

Зиранинг фойдалари

ЗИРА (Bunium persicum) — зирадошлар оиласига мансуб кўп йиллик хушбўй зиравор ўсимлик. Бўйи 40—60 см. Поясининг ярмидан юқориси шохланган. Илдизи тугунакли. Тупбарглари узун бандли, поядагилари бандсиз. Барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Гуллари оқ, майда, ҳар бир соябончада 20—30 тадан. Июнда гуллайди, уруғи июлда пишади. Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё адирларида, тоғ ён бағирларида кўп ўсади. Уруғи майда, чўзиқ, қорамтир-жигарранг, сирти тарам-тарам, жуда хушбўй. Таркибида 2,75-3,0% эфир мойи бор. Ўрта Осиё халқлари гўшт тузлашда, қази ва бошқа овқатлар тайёрлашда қадимдан кенг фойдаланиб келади. Халқ табобатида меъда касалликларини даволашда ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. («ЎзМЭ»дан).

Халқ табобатида зиранинг фойдалари ҳақида буюк бобокалонимиз Ибн Сино шундай деган: “…Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Сув билан аралаштирилганини ичилса, нафас олиш қийинлашганда ёрдам беради. Жолинуснинг айтишича, “тикка нафас олишга”, ҳамда совуқдан бўлган хафақонга фойда қилади.

» (Ибн Сино, Тиб қонунлари, 2-жилд, 1956 й. 325-326 бетлар)

    Шунингдек, зиранинг ошқозон гастрити, сариқ касал, иштаҳани очишда, уйқусизликда, кишилар қувватини оширишда жуда ҳам катта фойдаси бор.

    Зира — иштаҳани яхшилаш учун ҳамда ошқозондаги санчиқ, ўт пуфаги ва жигардаги оғриқлар, шунингдек, йўталга қарши фойдали табиий воситадир.

    Таркибидаги шифобахш таъсир этадиган моддалар: зира таркиби  3—7 % эфир мойидан, 12—22 ёғли мойдан, шунингдек,  кверцетин ва кемпферол деб номланувчи флавоноидлар, кумаринлар, умбеллиферон, скополетин ва бошқа моддалардан иборат. Бундан ташқари унда оқсил 10—23 % ва хушбўй моддалар ҳам борлиги аниқланган.

Зиранинг фойдали хусусиятлари ва ишлатилиши

Зира — мавжуд бўлган барча даволаш воситаларидан энг яхши  карминатив (метеоризмга – қорин дам бўлишига қарши) фойда берувчи табиий ўсимлик моддасидир. Шу сабабдан ҳам у табобатда таъсирчан табиий даволаш воситаси сифатида мустаҳкам ўрин олган.

Зирани кўплаб дори-дармонлар таркибида учратиш мумкин, лекин уни кўпинча ҳеч қандай бошқа нарса қўшмасдан чой сифатида дамлаб ичиш тавсия этилади. 

    Ҳозирги замон шифокорлари ҳам  зира ҳақида  ижобий баҳо бериб, ҳаддан ташқари тўлаликда, метеоризм (қорин дам бўлиши)да, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларда, юрак касалликларида ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганида зирани муайян тарзда истеъмол қилиш ниҳоятда фойдали эканини таъкидлашади.

Зирали рецептлар, зирали шифобахш дамланма  

  • Зирали чой дамлаш рецепти: тўла 1 чой қошиқ янчилган зира устидан 1/4 л литр қайнаб турган сув қуйилади ва 10 минутдан сўнг докадан ўтказиб олинади. Зирадан дамланган бундай чойни илиқ ҳолатда оз-оз хўплаб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу чой ошқозон ҳазм йўлларининг дам бўлиши ва ичаклар сиқилиб қолишини бартараф этади.   
  • Шифобахш дамлама рецепти: 1-5 г янчилган зира устидан 100 мл қайнаб турган сув қуйилади, 10-15 минут тиндирилади. Тайёрланган дамламани 2-3 га бўлиб овқатланишдан олдин ичилади.

Халқ табобатида зира

    Халқ табобатида ошқозон хасталикларини даволашда ҳамда иштаҳани очишда, санчиқларни бартараф этишда, ўт пуфаги ва жигар касалликларида, шунингдек, йўтални даволашда фойдали табиий восита сифатида зира жуда ҳам қадрланади. Юқорида қайд этилганидек, ундан чой дамлаб ичилади, зирани ўзини чайналади ёки пичоқни учига илинганча янчилган зирани истеъмол қилинади.   

Турли хасталиклардан фориғ бўлиш учун  зира истеъмол қилиш

     Уй шароитида турли хасталиклардан фориғ бўлиш учун  зира истеъмол қилиш (бундай муолажани бошлашдан олдин  даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб олишни унутманг)

  1. Аллергия. 50 г зирани кофемолкада янчилади, устидан 0,5 л оқланмаган қайноқ ўсимлик ёғи қуйилади,  10 минут қасқонда қайнатмасдан буғланади. Шиша идишга солиб, 1 ҳафта давомида иссиқ жойда – офтобда ёки батареяда тиндирилади. Бундай ёғ организмда тери иммунитетини тиклайди.
     Катта ёшлиларга бурун катакларига 20 томчидан, болаларга 5 томчидан томизилади. 1 курс даволаниш – 3-6 ой. Даволаниш охирида томизиладиган ёғни 1 томчидан камайтириб борилади.  Ёғни  — маска, компрес, массаж учун суртиб ишлатиш ҳам мумкин.
  2. Ошқозондаги оғриқда. Зирани худди чой дамлагандек дамлаб чой ўрнига ичилади.
  3. Безлардаги етишмовчиликка оид гастритда. 15 г зира устидан 200 мл қайнаб турган сув қуйиб, 30-40 минут тиндирилади, докадан ўтказилади. Овқатланишдан олдин 1 ош қошиғидан кунига 3-4 маҳал ичилади.
  4. Ошқозоности бези касалликларида. 1 ош қошиқ зира устидан қайнаб турган 1 стакан сув қуйилади, 2 соат давомида тиндирилади, докадан ўтказилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 70 г дан ичилади.
  5. Қабзиятда. 2 ош қошиғи миқдоридаги зира устидан 1 стакан қайнаб турган сув қуйилади, қасқонга ўхшаш идишда 15 минут қайнаётган сувда буғланади, 45 минут тиндирилади. Дамлама овқатдан сўнг ярим стакандан кунига 2 маҳал ичилади.
  6. Йўталда. 1 ош қошиғида янчилган зира устидан 1 стакан қайнаб турган сувни қуйилади, устини ёпилади, ўралади ва совугунича тиндирилади. Сўнг докадан ўтказилади. Суткасигача 6 мартагача 2-3 ош қошиғидан ичилади. Ёш болаларга асал ёки шакар қўшиб, 1 чой қошиғидан суткасига 3-4 маҳал ичирилади.
  7. Метеоризм. Чой қошиғидан ҳам кичик десерт қошиғида кунига 1-2 марта зирани қуруқ ўзидан истеъмол қилинади.
  8. Метеоризм. 1 ош қошиқ зира устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади, ўраб қўйилади, 1 соат давомида тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 2 ош қошиғидан ичилади.
  9. Шамоллашда. 3 чой қошиғидаги зира устидан 1 стакан сув қуйиб 15 минут давомида қайнатилади, 40 минут тиндирилади, докадан ўтказилади. Тайёрланган дамламани кун давомида оз-оздан ичилади.
  10. Эмизикли оналарда камайиб кетган кўкрак сутини кўпайтириш учун. 1 ош қошиқ майдаланган зира устидан 0,5 литр қайноқ сув қуйилади, усти ёпиқ идишда 5 минут қайнатилади, сўнг докадан ўтказилади. Қайнатма кун давомида овқатланишдан  15 минут олдин 3 га бўлиб ичилади.
  11. Сурункали гастритда ошқозон шираси юқори миқдорда бўлганида. 15 г зира устидан 200 мл қайноқ сув қуйилади, 30-40 минут идиш қопқоғини ёпиб дам берилади, докадан ўтказиб олинади. Дамламани 1 ош қошиғидан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин ичилади.
  12. Эркакларда простата бези аденомаси
    . Бу касаллиги бўлган кишилар зирали чой дамлаб мунтазам ичишлари мақсадга мувофиқ бўлади — 1 ош қошиғидаги зира устига  1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, 5-7 минут қайнатилади, 10 минут идишнинг оғзини ёпиб, ўраб, тиндирилади, докадан ўтказиб, кун давомида ичилади.

Эмизикли ва ёш болаларда кўпинча қорин дам бўлиб безовта қилади, зира тинчлантирувчи ва ел ҳайдовчи восита бўлгани сабабли, бундай ҳолатда болаларга шифокор белгилаган тартибда берилади. Халқ табобати мутахассислари эътироф этишича, ўсмир қизларда оғриқли ҳайз жараёнида зирали чойдан фойдалироқ бошқа восита йўқ.  Тиш ва бош оғриғида плитада эҳтиёткорона бироз қиздирилган халтачадаги зирани оғриётган жойга босиб оғриқни қолдириш халқимиз орасида кенг тарқалган табиий воситадир.

Зарарли таъсири. Зира зарарсиз маҳсулотдир. Лекин бошқа ҳар қандай эфир мойи бор шифобахш восита каби уни суистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш керак.

Зирани истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатлар. Ошқозон яраси, юрак ишемик касаллиги, тромбофлебит, гастрит, инфаркт, тромбоз, қандли диабетда зирани алоҳида ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас.

 
Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади                                        

 

Шифобахш чой ичинг!

Шифобахш чой ичинг!

Подробности
Бўлим: Саломатлик
Дата публикации

 

 

 

Турли гиёҳлар ва доривор воситалар қўшиб дамланган чой дардлардан халос бўлишга ёрдам беради. Шифобахш чойни қандай дамлаш кераклигини билиб олсангиз, бас!

Мурчли чой. Ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда олий навли қуруқ чой, ярим чой қошиқ туйилган мурч ёки доналаридан 15 дона солиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва 4-5 дақиқа сочиққа ўраб дам едирилади. Халқ табобатида мурчли чой шамоллаб йўталганда, бронхиал астмага чалинганда, гриппда терлатувчи ва пешоб ҳайдовчи вочита сифатида қўлланилади. Қора мурч аъзоларни тозалаш, қизитиш, заҳарларга қарши курашиш хосиятларига эга. Илон, қорақурт ёки чаён чаққанида мурчли чой бир неча марта қайта-қайта ичирилган ва шу орқали заҳарнинг кучи қирқилиб, беморнинг ҳолати яхшиланган. Мурч ошқозон ва жигар фаолиятини ҳам мустаҳкамлайди. Абу Али ибн Синонинг ёзишича, мурч мушак нервларини шундай қиздирадики, бу ишда ҳеч нима унга тенг келмайди. Мурча йўтал ва кўкрак оғриқларига фойда қилади. Асал билан қўшиб, танглайга суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди.

Мурч ва асалли чой. Хосиятлари худди юқо­рида айтилганидек, фақат дамлашда унга донадор мурч солиб, асал қўшилади. Бу бемор болаларга аталган. 300 граммли чойнакка ярим чой қошиқ олий навли қора чой, 10 дона мурч ва 2 чой қошиқ асал солиб, устидан қайноқ сув қуйилади-да, сочиққа ўраб, 4-5 дақиқа дам едирилгандан кейин ичирилади.

Заъфаронли чой. Заъфарон савсаргулдошлар оиласига мансуб субтропик ўсимлик оналигининг қуритилган тивитларидир. Халқ табобатида заъфаронли чой юраги заиф ва нафаси қисадиган касалларга ичирилган. Заъфарон тўғрисида Ибн Синонинг фикри қуйидагича: «Буриштирувчи ва эритувчидир. Бунда буриштириш ва елимлар хусусияти бўлганидан етилтирувчи ҳамдир. Иссиқлиги мўъ­тадил бўлиб, тиқилмаларни очади. Сасишни тузатиб, ички аъзоларни кучайтиради. Заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли қилади. Балғам кўчишини осонлаштиради ва нафас аъзоларини кучли қилади».
Ярим литрли чойнакка 15-20 тивит (пичоқ учида олинган) заъфарон, 1 чой қошиқ олий навли кўк ёки қора чой солиб, устидан қайноқ сув қуйилади.

Сочиққа ўраб, 4-5 дақиқа дам едирилади, шунда у яхши шира беради. Чой оз-оздан ҳўплаб ичлади.

Қалампирмунчоқли чой. Қалампирмунчоқ – чиннигулдошлар оиласига мансуб тропик дарахтнинг очилмаган ғунчаси. Кучли ёғимли ҳиди ва ўткир мазаси таркибидаги ифори мой билан боғлиқ. Чой қуйидаги тартибда тайёрланади: ярим литрли чойнакка 4-5 дона қалампирмунчоқнинг қуритилган ғунчаси, 1 чой қошиқ кўк чой солиб, қайноқ сув қуйилади. 4-5 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилади.
Бундай чой халқ табобатида ошқозони заифлашган, овқат ҳазми ёмонлашган беморларга ичирилган.

Седанали чой. Ибн Сино шундай ёзади: «Седана балғамни кўчирувчидир, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчидир. Хусусан, унинг тозалаш хосияти етарли даражададир. Седана тумовга фойда қилади. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади, уларни чиқаради». Седанали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ қора ёки кўк чой, 20-25 дона седана солиб, қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилгандан кейин ширинликлар билан ичилади, асал қўшилса, жуда фойдали неъматга айланади.

Райҳонли чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 ош қошиқ қора ёки кўк чой, 7-10 дона райҳон барги солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5 дақиқа чўғ ёнида дам едирилгач, дастурхонга тортилади. Қишда эса қуритиб, уқалангани ишлатилади (ярим чой қошиқ). Бундай чой халқ табобатида совуқ мизожли кишиларга жигари ва томирларидаги тиқилмаларни очадиган дори сифатида ичирилган. Райҳонли чой балғам кўчиради, шунингдек, уни бўғимлар шамоллаганда, асабийлашганда, сафро ҳайдовчи восита сифатида тавсия этишган.

Зирали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ зира, худди шунча олий навли кўк ёки қора чой солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5-7 дақиқа дам едирилгач, иссиғида ичилади. Халқ табобатида зирали чой қон босими ошган кишиларга тавсия этилган.

Кийикўтли чой. Халқ табобатида кийикўтли чой томоқ қирилганда, ўпка ва юрак хасталикларида, қон босими кўтарилганда тавсия этилган. У жигарни мустаҳкамлаш ва пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Тоғлардан териб келинган кийикўтни ювиб, сояда қуритилади. Ишлатганда кафтлар орасида уқалаб олинади. Ярим литрли чойнакка битта кичкина қошиқда олий навли кўк чой, 1 чой қо­шиқ қуритилган кийикўт солинади ва қайноқ сув қуйиб, чўққа 5 дақиқага қўйиб дам едирилади.

Ялпизли чой халқ табобатида юракни бақувват қиладиган, кайфиятни созлайдиган дори сифатида қўлланилган. Ялпиз бош оғриғини қолдиради, барги чайналса, оғизни шамол юргандек қилади ва чанқоқни қолдиради. У тиш оғриғига ҳам даво. Ялпизли чой шундай тайёрланади: ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда қора ёки кўк чой, тўртта ялпиз барги солинади-да, қайноқ сув қуйилади. Чўғ ёнида 5 дақиқа дам едирилади. Унга асал ва новвот солиҳ ҳам мумкин.
Қишда кўланкада қуритилган ялпиз барглари ишлатилади.

Лимонўтли чой. Халқ табобатида лимонўтли чой юрак, мия ва сезги аъзоларини қувватли қилувчи дори сифатида ичирилган. Чиндан ҳам бундай чой ақлни пешлайди, жигар ва ошқозонга фойдаси катта. Одам бирон нарсадан қўрқиб кетса, безовталанса ёки уйқуси қочса, шу чой дармон бўлади. Лимонўт қоринда, буйракда ва бошқа ички аъзоларда пайдо бўладиган санчиқни қолдиради. Оғиз ҳидларини кетказади. Юракни кучайтиради, ҳазмга ёрдам беради ва ҳиқичоқда фойда қилади.

 

 

 

Зира – оздирувчи зиравор — Hidoyat.

uz

Чоп этилди Fevral 13, 2019 Зира – оздирувчи зираворda fikr bildirishni o’chirish

Зира

Зира — овқатга солинадиган ва ёғ ҳужайраларининг тўпланиб қолишини камайтириш орқали озишга ёрдам берувчи ажойиб зиравор. Бу зиравор ортиқча вазн йиғилишининг олдини олишдан ташқари, олдиндан мавжуд бўлган ортиқча килограммлардан қутулишга ҳам ёрдам беради.

Зира ёғ тўқималари фоизини жиддий равишда камайтиради

Эрон тиббиёт фанлари университетида ўтказилган тадқиқотларда ўз рационига зирани киритган аёллар организмида ёғ тўқималари 14 фоизга камайгани, шу вақтнинг ўзида, назорат гуруҳи қатнашчилариники эса ҳатто соғлом яшаш тарзига қарамасдан 5 фоизга камайгани аниқланди.

Зира уйқуни яхшилайди

Агар сиз уйқуга тўймасангиз, унда кўпроқ ейсиз — тўйиб ухламаслик иштаҳани назорат қила олмасликка ва метаболизмнинг секинлашишига олиб келади. Зира уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради.

Зира қондаги қанд миқдорини нормаллаштиради

Зира ҳужайраларнинг инсулинга ва глюкозага бўлган мойиллигини кучайтириш йўли билан қондаги шакар миқдорини ушлаб туришга ёрдам беради. Зира қондаги шакар миқдорини назоратда тутиб туриш билан углеводларга бўлган интилишни енгади ва сизда тўқлик ҳиссини узоқроқ сақлаб туради.

Зира ҳазмни яхшилайди

Зира ҳиди оғиз бўшлиғидаги сўлак безларини фаоллаштиради, бу эса ҳазм қилиш қурилмасини ишга туширади ва унинг биринчи босқичини яхшилайди. Зира таркибидаги тимол моддаси овқат ҳазм қилиш ва сингдиришда иштирок этувчи кислота, ўт ва ферментлар ишлаб чиқарувчи безлар фаолиятини кучайтиради. Шунингдек зира ел ҳайдовчи восита ҳисобланади, яъни у газ йиғилиши ва қорин дамлаш муаммоларининг ҳам ечими эканлигини билдиради.

Зирани парҳезга киритиш намуналари

Бу зиравор қовурилган ва димланган сабзавотларга жуда мос келади. Уни уйда тайёрланадиган хуммусга, ловия ва ясмиқли шўрваларга, одатдаги гуручнинг мазасини яхшилаш учун қўшиш мумкин. Йогуртга аралаштирилган қовурилган зира уруғи ич қотишда ёрдам беради. Сиз ҳатто бу зиравордан чой дамласангиз ҳам бўлади: зира уруғларини сувда қайнатинг ва 10 дақиқа дамлаб қўйинг.

 

Манба: Daryo.uz

хушбўй иссиқ ичимликлар – Газета.uz

Фото: Zira.uz

Ушбу мавсумнинг энг хушбўй ва роҳатбахш ичимликлари Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатда сизни кутмоқда.

  Lotinchada 20 феврал 2021, 10:20   Фойдали   Жамият  

Газета. uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда хушбўй иссиқина ичимликлар рўйхатини тақдим этади.

Иссиқ шоколад


Aгарда Сиз ҳам шоколад ишқибозларидан бири бўлсангиз, унда мана бундай иссиқ шоколадли ичимлик сизга ёқади. Бундай ичимлик айниқса салқин кунларда қизитиб, баданни яйратади.

Цитрусли чой


Хушбўй цитрусли чой — ҳар қандай фаслда ҳам ичиш мумкин бўлган ажойиб танловдир. Янги дамланган бу ичимлик сизнинг кайфиятингизни кўтариб, керакли витаминлар билан таъминлайди.

Aлкоголсиз қиздирувчи «глинтвейн» ичимлиги


Қишнинг совуқ оқшомларида уйда ўтириб, нафақат қиздирувчи, балки кайфиятни ҳам кўтарувчи ичимликлардан баҳраманд бўлишга нима етсин.

Клюква-брусникали чой


Мана ёмғирлар мавсуми бошланиб, кунлар яна совиб қолди. Бундай кунларда биз кайфиятни кўтарувчи ажойиб ичимликлардан тайёрлашни маслаҳат берамиз.

Занжабилли чой


Қиш, айни шамоллаш мавсумида занжабилли чой истеъмол қилишнинг айни фурсати. Лекин ҳамма ҳам бундай мазали ва фойдали ичимлик тайёрлашни билмаса керак.

Ширчой


Ширчой бу сутдан тайёрланиладиган таом бўлиб, у ажойиб нонушта бўла олади. Чунки сут витаминлар манбаи эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15

Telegram каналга аъзо бўлинг «Газета.uz»